Венесуэлалик мигрантлар бўлган қайиқ Кариб денгизида ғойиб бўлди

Венесуэлалик мигрантлар бўлган қайиқ Кариб денгизида ғойиб бўлди


Бортида венесуэлалик 32 мигрант бўлган қайиқ Кариб денгизида ғойиб бўлди.

Мамлакат парламенти сайтида хабар берилишича, қайиқ 7 июнь куни йўлга чиққан, шу кундан бошлаб йўловчиларнинг ҳеч бири алоқага чиқмаган. ОАВ маълумотларига кўра, қайиқ йўл олган орол яқинида бир киши жасади топилган, лекин унинг шахси ҳали ўрнатилмаган.

Йўқолганларнинг яқинлари илтимосларига қарамай, қутқарув ишлари ҳали бошланмаган.

Аввалроқ БМТда хабар берилишича, Венесуэладан сиёсий инқироз сабабли 4 млнга яқин одам қочган.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.