Канадалик олимлар универсал донорлик қонини олишди

Канадалик олимлар универсал донорлик қонини олишди


Қон қуйиш муваффақиятли бўлиши учун бемор ва донорнинг қон гуруҳи бир-бирига мос тушиши лозим. Британия Колумбияси университети (Канада) тадқиқотчилари инсон ичагида иккинчи қон гуруҳини универсал қонга айлантирувчи иккита ферментни ишлаб чиқарувчи микроорганизмларни аниқлашди. Мутахассисларнинг фикрича, тадқиқот муваффақиятли кечса, донорлик ва қон қуйиш соҳасида инқилоб ясаши мумкин.

Одатда одамлар 4 қон гуруҳидан бирига эга бўлишади. Бу қон гуруҳлари қизил қон ҳужайралари сиртидаги шакар молекулалари билан аниқланади. Агар бир одамга бошқа гуруҳдаги қон қуйилса, унинг иммун тизими ўзга эритроцитларга ҳужум қила бошлаши мумкин. Биринчи қон гуруҳи универсал ҳисобланади, чунки унда бошқа қон гуруҳлари бўйича номутаносиблик йўқ.

Олимлар универсал қон захираларини кўпайтириш учун энг кўп тарқалган иккинчи қон гуруҳидан уни аниқловчи антигенларни олиб ташлаб, уни универсал қонга айлантиришга ҳаракат қилишган. 4 йиллик уринишлардан кейин мутахассислар инсон ичаги бактериялари орасида иккинчи гуруҳ қонидаги “ортиқча” шакар молекулаларини йўқотувчи моддани ишлаб чиқарувчи организмларни аниқлашган. Олимларнинг таъкидлашича, тажрибалар натижалари амалий нуқтаи назардан жуда истиқболлидир. Тажриба муваффақиятли якунланса, универсал донорлик қони икки ҳисса кўпайиши мумкин.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.