Дунёнинг энг хавфсиз ва энг хавфли давлатлари маълум қилинди. Ўзбекистон 102-ўринда 

Дунёнинг энг хавфсиз ва энг хавфли давлатлари маълум қилинди. Ўзбекистон 102-ўринда 


Тинчликсевар давлатлар рейтингига (Global Peace Index) кўра, Исландия дунёнинг энг хавфсиз давлати бўлиб қолмоқда, Афғонистон эса 2018 йилда дунёнинг энг хавфли давлати бўлди. Афғонистон бу борада аввалги рейтингда энг хавфли давлат деб топилган Сурия ўрнини эгаллади. Сурия эса бир ўринга кўтарилиб, охиргидан битта олдинги 162-ўринни эгаллаган.

“Сурия, Афғонистон ва Марказий Африка Республикасида 2018 йилда зўравонлик катта иқтисодий йўқотишларга олиб келди: мос равишда ЯИМнинг 67, 47 ва 42 фоизи”, деб айтилган докладда.

Энг хавфсиз давлатлар юқори ўнталигига Исландиядан ташқари, Янги Зеландия, Португалия, Австрия, Дания, Канада, Сингапур, Словения, Япония ва Чехия кирган.

Рейтингнинг энг қуйи ўринларини Россия, Конго Демократик Республикаси, Ливия, Марказий Африка Республикаси, Сомали, Ироқ, Яман, Жанубий Судан, Сурия ва Афғонистон эгаллаган.

Ўзбекистон рейтингнинг 102-ўрнидан жой олиб, аввалги рейтингга нисбатан 2 ўрин юқорилаган. Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон 64-ўрин, Қирғизистон 95-ўрин, Тожикистон 105-ўрин, Туркманистон 115-ўрин эгаллаган.

Россия ва Евросиё минтақаси, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада тинчликсеварлик даражаси энг юқорилагани қайд қилинган.

“Бу минтақаларда Украина ва Суриядаги зўравонликнинг пасайиши ҳисобига ихтилофлар оқибатида ўлимлар сони камайган”, деб айтилган докладда.

Global Peace Index Иқтисодиёт ва тинчлик институти (IEP) халқаро экспертлар гуруҳи социологлари ва иқтисодчилари томонидан ишлаб чиқилган индекс бўлиб, рейтинг 2007 йилдан бери тузиб келинади.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.