Нега Ўзбекистон банклари уй-жой сотиб олиш учун кредит бермайди?

Нега Ўзбекистон банклари уй-жой сотиб олиш учун кредит бермайди?


Бугун, 12 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мутасаддилари иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқуловнинг маълум қилишича, 2019 йил 5 ойи давомида умумий ҳисобда 31 трлн. сўм кредит берилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14.9 трлн сўмга кўп демакдир. Автокредитлар 2018 йил 5 ойида 1.1 трлн. сўм бўлгани ҳолда бу йил 1.9 трлн. сўмга етган. Ипотека кредитлари 2018 йилнинг 5 ойида 1.5 трлн, 2019 йилнинг шу даврида 2 трлн. сўм, микроқарзлар 2019 йилнинг 5 ойида 2 трлн. сўмга етган. Аҳолига берилаётган кредитлар улуши ўтган йили 12 фоиз бўлган бўлса, бу йил 16 фоизни ташкил қилган.

Kun.uz мухбирининг «нега Ўзбекистон банклари иккиламчи бозордан турар-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари беришмайди?» деган саволига И. Норқулов шундай жавоб берди:

– Бу тўғри, банкларимиз бирламчи бозорга давлат имтиёзлари асосида ипотека кредитлари тақдим қилганлари ҳолда иккиламчи бозор учун кредит беришмайди, ёки жуда оз миқдорда беришади. Аслида аҳоли ўртасида ипотека орқали уй-жой сотиб олиш учун эҳтиёж жуда катта. Бунинг асосий сабаби банкларда ресурс йўқ. Чунки яхши биламизки ипотека кредитлари ўртача 10-15 йилга берилади. Банкларнинг ресурсларини ташкил қилувчи омонатларни жалб қилишда белгиланган муддат одатда бир-икки йилни ташкил қилади. Яъни содда қилиб айтганда, олинадиган пул билан бериладиган пул муддатлари ўртасида узилиш бўлиши мумкин. Лекин ҳозир бу масалани ҳал қилиш учун хорижий банклардан узоқ муддатли кредитлар жалб қиляпмиз, масалан Осиё Тикланиш ва тараққиёт банкидан 150 млн АҚШ доллари миқдорида ресурс олдик ва келгусида бундай лойиҳаларни кўпайтириб борамиз.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.