Туркияда Ўзбекистон фуқароси ЙТҲ оқибатида вафот этди

Туркияда Ўзбекистон фуқароси ЙТҲ оқибатида вафот этди


11 июнь куни Истанбул шаҳридаги «Haydarpasa Numune Hastanesi» шифохонасида 1994 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Озод Ражаббоев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонасига таяниб Ўзбекистон ТИВ хабар берди.

Хабарда айтилишича, у Истанбул шаҳрининг Ускюдар туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг жароҳатланиб касалхонага ётқизилган бўлган.

Бош консулхона томнидан марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш бўйича унинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Шу билан бирга, мазкур ЙТҲ бўйича тергов ишларининг бориши назорат остига олинган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Туркия, Болгария, Руминий ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонасига +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.