«Деноминация режалаштирилмаган дея олмаймиз». МБ раиси ўринбосари қачондир пул қиймати ўзгаришини истисно қилмади

«Деноминация режалаштирилмаган дея олмаймиз». МБ раиси ўринбосари қачондир пул қиймати ўзгаришини истисно қилмади


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мутасаддилари иштирокида ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот давомида Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов миллий валютанинг қадрсизланиши ва деноминация қилиниши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Деноминацияни (катта номиналдаги купюраларни янги кичик номиналдаги купюраларга алмаштириш) амалга оширишдан мақсад ноллар сонини камайтириш. Деноминация режалаштирилмаган, дея олмаймиз. Бу ҳақда ўйлаганмиз.

Қачондир деноминация бўлади. Балки 5 йил, балки 10 йилдан сўнг бўлиши мумкин», — дея Илҳом Норқуловнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Шу йилнинг мартида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов Ўзбекистонда пул қийматини ўзгартириш режалаштирилмаётгани ҳақида гапирганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 25 февралдан бошлаб қиймати 100 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиси муомалага чиқарилди.

Юз минг сўмлик купюра халққа қанчалик керак?
loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.