Россия ҳарбийларини «Удав» тўппончалари билан қуроллантириш бошланди

Россия ҳарбий хизматчиларига «Удав» тўппончаларининг биринчи партияси топширилди. «РИА Новости»нинг ёзишича, бу ҳақда Аниқ машинасозлик марказий илмий-тадқиқот институти бош директори Альберт Баков маълум қилган.


Фото: «РИА Новости»

«Малакали жанговар экспулатация ўтказилмоқда», — деб айтган Баков.

Тўппонча 9х21 миллиметрли патрон остида ишлаб чиқилган ва 1951 йилдан бери фойдаланиладиган Макаров тўппончаси (МТ) ўрнини эгаллаши керак. Идоралараро комиссия «Удав»ни серияли ишлаб чиқаришга рухсат берган.

Россия Қуролли кучларида МТни алмаштиришга бир неча бор уриниш бўлган, лекин барча янги тўппончалар, хусусан, Ягирин ва Сердюков тўппончалари армияда оммавий фойдаланилмаган.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.