Uber ҳаво такси хизмати синовдан ўтказиладиган учинчи шаҳар номини эълон қилди

Американинг Uber компанияси Мельбурн шаҳри ҳаво таксилар хизмати синовдан ўтказиладиган дунёдаги учинчи шаҳарга айланишини маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».



Фото: «RIA.ru»

Uber Air’нинг синов версиялари Даллас ва Лос-Анжелесда ҳам ишга тушиб, аэропортларни шаҳар маркази билан боғловчи транспорт тугунларини бирлаштириши кутилмоқда.

Таъкидланишича, синов парвозлари 2020 йилда бошланади, тижорий операциялар эса 2023 йилга келиб амалга оширилади.

«Австралия ҳукумати райдшеринг ва келажак технологияларига истиқболли ёндашувни амалга оширди… Австралиянинг бошқа шаҳарлари ҳам бунга эргашишига гувоҳ бўламиз», — дейди Uber менеджери Сюзан Андерсон.

Учар таксилар хизматини 2028 йили Лос-Анжелесда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига қадар ишга тушириш режалаштирилган.

Uber — таксини сайт ёки мобил дастур орқали буюртма қилиш имконини берувчи онлайн сервис ҳисобланади. Компания 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг штаб-квартираси Сан-Францискода жойлашган.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.