Жаҳон тиллари университети талабаси Сеулда бўлиб ўтадиган «Quiz on Korea 2019» викторинаси финалида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Жаҳон тиллари университети талабаси Сеулда бўлиб ўтадиган «Quiz on Korea 2019» викторинаси финалида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади


Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Тошкентдаги Пучон университети билан ҳамкорликда Кореяга бағишланган «Quiz on Korea 2019» 5-викторинасини ўтказди.


Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2-босқич талабаси Ҳамидахон Қаҳрамонова мазкур викторина ғолиби бўлди.


У 2019 йил сентябрда Сеул шаҳрида бўлиб ўтадиган «Quiz on Korea 2019» викторинасининг финал босқичида Ўзбекистон номидан иштирок этади. Ғолибга авиачипта тақдим этилади ҳамда Кореяда яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Викторинада Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари ҳамда Тошкентдаги Корея Республикаси таълим маркази ва «Sejong Hakdang» корейс мактабидан жами 110 нафар талаба иштирок этди.


Ушбу тадбирда викторина иштирокчиларидан ташқари, 400дан ортиқ томошабин қатнашди ҳамда корейс маданияти, тарихи ва тили билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.


Корея элчихонаси бундай тадбирларни келгусида ҳам ўтказишни режалаштирмоқда.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.