Ўзбекистон ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Афғонистон учун мутахассислар тайёрлайди

Ўзбекистон ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Афғонистон учун мутахассислар тайёрлайди


Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги асосий устуворликлардан бири Марказий Осиё минтақаси, жумладан Афғонистондир. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик вa минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари Санжар Валиев Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда маълум қилди.

«Марказий Осиё ва МДҲ маконидаги геосиёсий вазият” мавзуидаги мазкур тадбирда иштирокчилар Ўзбекистоннинг халқаро ва минтақавий сиёсатига оид масалаларни муҳокама қилишди.

Санжар Валиевнинг сўзларига кўра, иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидан бири Афғонистон билан ўзаро муносабатларнинг янги стратегияси бўлди.

«Бу ўзаро манфаатли ҳамкорлик. Афғонистон биз учун кўплаб стратегик имкониятларни очди. Ўзбекистон ҳам ўз навбатида Афғонистон билан ҳамкорликнинг янги сиёсатини эълон қилиб, унга ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий тикланишда кўмак бермоқда ҳамда ўз маҳсулотларини Ўзбекистон орқали МДҲ бозорига олиб чиқиш каби янги имкониятлар тақдим этмоқда», - деди у.

Мулоқот давомида Термиз шаҳрида очилган афғонистонлик фуқаролар учун таълим маркази ҳақида ҳам сўз юритилди.

«Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади – Афғонистон учун келгусида Ўзбекистон билан ҳамкорликка жалб этиладиган мутахассислар тайёрлаш. Бу «Ўзбекистон темир йўллари» билан ҳамкорликда темир йўл соҳасидаги ҳамкорлик, Ўзбекистон ҳудудида Афғонистон юклари логистикасини таъминлаш, бошқа истиқболли лойиҳалар бўйича қўшма шартномалар тайёрлаш йўналиши бўлиши мумкин», - деди Санжар Валиев.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.