Голуновнинг ишидан кейин Россия ИИВнинг Москва бўйича бош бошқармасининг иккита бошлиғи истеъфога чиқарилади

Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев мамлакат президентидан Ички ишлар вазирлиги Бош бошқармасининг Ғарбий маъмурий округ бўйича Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полиция генерал майори Андрей Пучковнинг истеъфоси ҳақида сўрайди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.



Фото: «НTВ»

Шунингдек, Колокольцев Россия ИИВнинг Москва бўйича Бош бошқармаси Наркотиклар айланмаси устидан назорат бўйича бошқармаси бошлиғи полиция генерал майори Юрий Девяткиннинг истеъфоси бўйича воситачилик қилади.

Аввалроқ Колокольцев журналист Иван Голуновдан айбловлар олиб ташланганини ва у уй қамоғидан озод этилганини маълум қилган эди. Жиноят иши журналистнинг жиноятга алоқадорлиги исботланмагани туфайли тўхтатилган.

Голунов ижарада турган уйидан наркотиклар топилгани туфайли уй қамоғига маҳкум қилинган эди.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.