Чехияда Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса натижасида ҳалок бўлди

Чехияда Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса натижасида ҳалок бўлди


Чехияда 8 июнь куни қурилиш майдонида темир плитанинг қулаши оқибатида Ўзбекистон фуқароси 1964 йилда туғилган Алижон Уражбеков вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Берлин шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга таяниб Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, мазкур факт консуллик-ҳуқуқий масалаларини жойида ҳал қилиш учун Чехияга борган элчихона ходимига полиция томонидан тасдиқланди.

Тергов ишлари билан Чехия криминал полицияси шуғулланмоқда.

“Айни пайтда Прага шаҳридаги дафн қилиш агентлиги билан биргаликда марҳум ҳамюртимизнинг жасадини Ўзбекистонга юборишга тайёргарлик амалга оширилмоқда”, дейилади ТИВ хабарида.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Германия, Швеция, Швейцария ва Чехия ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Берлин шаҳридаги элчихонасига +49-30-3940980 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.