АҚШда ўқ кўринишидаги махфий самолёт илк парвозига тайёрланмоқда

АҚШда ўқ кўринишидаги махфий самолёт илк парвозига тайёрланмоқда


АҚШдаги Жанубий Калифорния аэропортида ўқ шаклига эга Celera 500L самолёти пайқалди. АҚШнинг Otto Aviation компанияси ушбу самолётни яратиш устида олиб бораётган ишларни 10 йилдан бери сир сақлаб келади.

Маълумотларга кўра, самолётнинг такомиллаштирилган моделининг синовлари ўтказиб бўлинган ва Celera 500L яқин орада илк парвозини амалга ошириши мумкин.

Таъкидланишича, самолёт бир учувчи томонидан бошқарилади ва исталган аэродромдан уча олади. Маълумотларга кўра, самолётнинг тезлиги 510 мил/соатгача (820 км/соат) етади, ёнилғи сарфи эса 30-42 милга (50-70 км) бир галлонни (4 литр) ташкил қилади. Шунингдек, Celera 500L 65 минг фут (20 км) баландликкача кўтарила олади.

Таққослаш учун, кенг тарқалган бир моторли самолёт Pilatus PC-12 30 минг футгача кўтарилади, крейсер тезлиги соатига 330 милгача етади ва ўртача 5 мил йўлга бир галлон ёнилғи сарфлайди. Бу кўрсаткичлардан Сelera 500L’нинг унумдорлиги шундай турдаги енгил бизнес-жетларникидан 10 марта юқорироқлигини кўриш мумкин.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.