Исроил Мадримов мексикалик рақибини нокаутга учратди

Исроил Мадримов мексикалик рақибини нокаутга учратди


Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (-69,85 кг) рингга чиқаётган ўзбекистонлик Исроил Мадримов (3-0, 3 КО) навбатдаги жангида ҳам муддатидан олдин ғалабага эришди.

Нью-Йоркдаги Madison Square Garden аренасида бўлиб ўтган жангда Мадримовга мексикалик Норберто Гонсалес рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган рейтинг жанг Исроил Мадримовнинг тўлиқ устунлигида кечди. 6-раундга келиб Исроил томонидан берилган кетма-кет зарбалардан сўнг ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилди ва техник нокаут қайд этди.

Шу тариқа, Мадримов профессионал рингдаги учинчи жангида ҳам нокаут эвазига ғалаба қозонди. Бунгача у мексикалик Владимир Эрнандесни (10-2, 6КО) ва венесуэлалик Френк Рохасни (24-3, 23 КО) иккинчи раунддаёқ полга қулатганди.

GoSport.uz маълумотига кўра, Мадримов учинчи жангидан олдин WBA профессионал боксчиларнинг янги рейтингида 6-поғонага қайтганди.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.