Самарқандда маҳалладошлар жанжали икки кишининг касалхонага ётқизилиши билан тугади

Самарқандда маҳалладошлар жанжали икки кишининг касалхонага ётқизилиши билан тугади


Жорий йил 2 май куни Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида яшовчи 53 ёшли А.Р. Нуробод шаҳар М.Улуғбек кўчасида жойлашган “Terra Diamond Oil Group” МЧЖ биносида ўзаро жанжал туфайли маҳалладошлари, шу корхона раҳбари 26 ёшли Д.Э. ва корхона ишчиси 37 ёшли Ш.Н.лар танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Ш.Н., Д.Э.лар касалхонага ётқизилиб, А.Р. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.