Тошкентдаги майдонлардан бирига Иоганн Вольфганг Гёте номи берилади

Тошкентдаги майдонлардан бирига Иоганн Вольфганг Гёте номи берилади


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Машҳур немис ёзувчиси, файласуфи ва давлат арбоби Иоганн Вольфганг Гёте таваллудининг 270 йиллигига Тошкентнинг Гёте институти филиали жойлашган майдон (сквер)га унинг номини бериш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссиясининг Машҳур немис ёзувчиси, файласуфи ва давлат арбоби Иоганн Вольфганг Гёте таваллудининг 270 йиллигига Тошкентнинг Гёте институти филиали жойлашган майдон (сквер)га унинг номини бериш ҳақидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Тошкентнинг Гёте институти филиали жойлашган майдон (сквер)га Машҳур немис ёзувчиси, файласуфи ва давлат арбоби Иоганн Вольфганг Гёте номи берилади.

Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ.Расулов), Ободонлаштириш бош бошқармаси (А.Ризашов), Ички ишлар бош бошқармаси (Р.Жўраев), Юнусобод туман ҳокимлиги (Р.Усмонов), ҳокимлик тизимидаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар майдон (сквер)нинг янги ном берилиши муносабати билан тегишли ишларни амалга ошириш юзасидан белгиланган тартибда зарур чораларни кўради ҳамда ҳужжатларга ўзгартиришларни киритади.

Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилади.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.