Дунёдаги энг ишончли ишлатилган автолар ўнлиги эълон қилинди

Британиянинг What Car портали экспертлари дунёдаги энг ишончли ишлатилган автолар ўнлигини маълум қилди.



Фото: What Car 

Экспертлар 4 йилдан 10 йилгача фойдаланишда бўлган машиналарга эгалик қилувчи 18 мингдан ортиқ ҳайдовчининг фикрини ўрганди. Улар транспорт воситаларининг ишончлилигига баҳо берди.

Натижада Toyota Yaris энг ишончли ишлатилган автомобиль деб топилди. Иккинчи ўринга Lexus CТ, учинчи ўринга Audi Q3 лойиқ кўрилди.

Энг ишончли автолар рўйхатига, шунингдек, Mitsubishi ASX, Seat Leon, Lexus RX, Honda Civic, Honda CR-V, Honda Jazz ва Volkswagen Touareg ҳам кирди.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.