ЦСКА Евролига ғолиби бўлди

ЦСКА Евролига ғолиби бўлди


Испаниянинг Витория-Гастейс шаҳрида баскетбол бўйича Евролига мусобақасининг «Тўртлар финали» якунланди.

Ҳал қилувчи баҳсда Туркиянинг «Анадўлу Эфес» ва Россиянинг ЦСКА клуби беллашди. Қизғин курашларга бой тарзда ўтган ўйинда москваликларнинг қўли баланд келди - 91:83.

Учинчи ўрин учун баҳсда Мадриднинг «Реал»и Туркиянинг «Фенербахче» клубидан устун келди – 94:75.

Натижада, ЦСКА ўз тарихида 8-марта (1961, 1963, 1969, 1971, 2006, 2008, 2016, 2019) Евролига ғолиби бўлди.

Евролига – баскетбол бўйича Европа клубларининг энг нуфузли мусобақасидир. Турнирда энг кўп ғалаба қозонган клублар «Реал» (10), ЦСКА (8), «Маккаби Тель-Авив» (6) ва «Панатинаикос» (6) ҳисобланади.

Евролига, Тўртлар финали
19 май, Витория-Гастейс, Испания

3-ўрин учун баҳс

Фенербахче (Туркия) – Реал (Мадрид, Испания) 75:94 (16:24, 24:14, 23:31, 12:25)

Финал

Анадўлу Эфес (Туркия) – ЦСКА (Россия) 83:91 (20:29, 22:15, 20:24, 21:23)

Анадолу Эфес: Ларкин (29 очко), Данстон (13 + 10 подбор), Мицич (10), Андерсон (7), Морман (2) – старт; Симон (15 + 8 подбор), Мотум (4), Бобуа (3), Балбай (0), Пляйсс (0).
ЦСКА: Клайберн (20 очко), Де Коло (15), Хэкетт (7), Курбанов (7), Хантер (7) – старт; Хиггинс (20), Хайнс (9), Родригес (6), Ухов (0), Питерс (0), Боломбой (0).

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.