Россиянинг XXI асрдаги асосий қуроли маълум қилинди

Россиянинг XXI асрдаги асосий қуроли маълум қилинди


Лазер қуроли Россия армиясининг XXI асрдаги жанговар салоҳиятини белгилайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин ҳарбий мавзудаги йиғилишда айтиб ўтган.

“Лазер қуролларини ишлаб чиқиш учун лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши жуда муҳимдир, чунки айнан бундай турдаги қуроллар яқин ўн йилда, деярли бутун XXI аср давомида кўп жиҳатдан Россия армияси ва флотининг жанговар салоҳиятини белгилайди”, деб айтган Путин.

Россия етакчисининг айтишича, лазер қуроли яқиндагина фақат фантастик ҳикояларда учраган. “Улар амалиётда яратиб бўлинди”, деб қўшимча қилган Путин.

Путин, шунингдек, “Пересвет” лазер мажмуасининг синовларини ўтказиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилган.

Россия, лазер қуроли

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.