«Бунёдкор»нинг 90+5-дақиқада урган голи инобатга олинмаган драматик ўйиндан фотогалерея

«Бунёдкор»нинг 90+5-дақиқада урган голи инобатга олинмаган драматик ўйиндан фотогалерея


Бугун, 17 май куни Суперлига 9-турининг навбатдаги ўйини ўтказилди. Амалдаги чемпион «Локомотив» ўз майдонида ҳамшаҳари «Бунёдкор»ни қабул қилди. Қизиқарли кечган ўйинда ҳисоб очилмади.

Вадим Абрамовнинг ёш жамоаси «Локомотив» билан тенгма-тенг ўйнагани тақсинга сазовор. Қизиқарли кечган ўйинни футболимизнинг таниқли инсонлари стадиондан кузатишди. Эктор Купер ҳам ўйинни стадионда томоша қилди ва балки мураббий ўзи учун янги номларни кашф қилгандир. Шунингдек Равшан Эрматов, Сервер Жепаров, Темур Копадзелар турнинг марказий ўйинини мухлислар қаторида кузатишди.

«Бунёдкор» иккинчи бўлимда кўп ҳужум қилди ва ғалабага муносибдек кўринди. 90+5-дақиқада «қалдирғчолар» гол уришди ҳам. Анвар Ғофуровнинг жарима зарбасидан узатган тўпидан сўнг «Локомотив» жарима майдончасида палапартишлик юзага келди ва тўп захирадан майдонга тушган Владислав Нуриевга бориб тушди. Нуриев тўпни бўш дарвозага йўллади, лекин қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

Бу вазиятда «Бунёдкор» футболчиси пассив ўйиндан ташқари ҳолатда турган ва ҳакам голни инобатга олмаслик учун асосга эга эди. Чунки офсайдда турган футболчи тўпга тегмаган бўлса-да, дарвозабонга халақит берди. Ҳакам голни инобатга олмаганидан сўнг Вадим Абрамов ва унинг ёрдамчилари ҳакамга кескин эътироз билдиришди. Шуҳрат Мақсудов майдон марказигача чиқиб борди ва у катта эҳтимол билан дисквалификацияга тортилади.

Мана шундай драматик тарзда якунланган ўйинни Tribuna.uz фотомухбири стадионда кузатди ва воқеаларни кадрга жойлади. Қуйида «Локомотив» – «Бунёдкор» ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.





























































loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.