Сан-Францискода юзни таниш технологиясидан фойдаланиш тақиқланди

Сан-Франциско кузатув кенгаши полийция ва бошқа маҳаллий муассасаларга юзни таниш технологиясидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда The New York Times газетасига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.



Фото: Depositphotos

Нашрда таъкидланишича, Сан-Франциско Америкадаги йирик шаҳарлар ичида биринчи бўлиб бу каби технологияга тақиқ қўйди.

Овоз бериш жараёнида кузатув кенгашининг саккиз нафар аъзоси тақиқлашни маъқуллаган бўлса, бир нафари бунга қарши овоз берди. Яна икки нафари бетараф қолди. Кейинги ҳафтада овоз бериш жараёни яна бир бор ўтказилади, фақат бу шунчаки расмиятчилик учун.

Мавзуга доир: Google юзни таниш технологиясидан «ақлли» уйларда фойдаланди

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.