Бухорода бир мактабнинг икки ўқувчиси йўқолиб қолди

Бухорода бир мактабнинг икки ўқувчиси йўқолиб қолди


Бухоро вилояти, Вобкент туманида туғилган Тиллаев Сардорбек Сохиб ўғли ва Шодмонова Сетора Сохиб қизи 2019 йил 7 май куни соат 10:00ларда ўзи таҳсил олиб келаётган 5-умумий ўрта таълим мактабдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Тиллаев Сардорбек Сохиб ўғли – 2004 йил 14 февраль куни Вобкент туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта. Вобкент туман «Кўлхатиб» МФЙ, Кўлхатиб-1 қишлоғида яшайди. Тумандаги 5-умумий ўрта таълим мактабида 9-синфда таҳсил олади.

Тиллаев Сардорбек Сохиб ўғли

Шодмонова Сетора Сохиб қизи – 2001 йил, 4 февралда Вобкент туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, турмушга чиқмаган. Вобкент туман «Кўлхатиб» МФЙ, Кўлхатиб қишлоғида яшайди. Тумандаги 5-умумий ўрта таълим мактабида 11-синфда таҳсил олади.

Шодмонова Сетора Сохиб қизи

Қайд этилишича, бу икки ўқувчининг бир-бирига қариндошчилиги йўқ. Маълумотларга кўра, улар мактабдан бирга чиқиб кетишган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, улар вилоятнинг бошқа туманларидаги фермерлардан иш сўраб, ўзларини ака-сингил деб таништирган.

Улар бўйича маълумотга эга бўлганлар (0365) 770-02-75, 332-12-02, +99897 303-94-97 телефон рақамлари орқали ёки яқин ҳудуддаги ички ишлар бўлимига хабар бериши сўралади.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.