Ўзбек тилининг ижтимоий мавқейини мустаҳкамлаш мақсадида диктант акцияси ўтказилади

Ўзбек тилининг ижтимоий мавқейини мустаҳкамлаш мақсадида диктант акцияси ўтказилади


Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташаббуси билан ўзбек тилининг ижтимоий мавқейини янада мустаҳкамлаш ва оммавий саводхонликни тарғиб этиш мақсадида Diktant.uz акцияси ташкил этилмоқда. Бу борадаги ишларни самарали йўлга қўйиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ тузилиб, чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Акция жорий йилнинг 28 май куни Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУда ўтказилиши режалаштирилган. Акцияда иштирок этишни истаганлар www.diktant.uz сайтида рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Мазкур акциянинг ўтказилиши билан боғлиқ барча янгиликларни diktant.uz ва ТошДЎТАУнинг расмий веб-сайти ҳамда университетнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан топиш мумкин.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.