Непаллик шерп дунёнинг энг баланд чўққисига кўтарилиш бўйича рекорд ўрнатди

Непаллик шерп дунёнинг энг баланд чўққисига кўтарилиш бўйича рекорд ўрнатди


Непаллик Ками Рита сайёрамизнинг энг баланд чўққиси – Эверест тоғига кўтарилиш сони бўйича рекорд ўрнатди. 49 ёшли эркак чўққига 23-марта кўтарилди.

Рита Тибетнинг тоғли ҳудудларида яшаган одамлар авлоди – шерплар вакили ҳисобланади. Шерплар алпинистларга чўққига кўтарилишларида нарсаларини кўтаришда ва зарур нарсалар билан таъминлашда ёрдам берадилар.

“Бу менинг касбим, бироқ мен буни Непал учун қилдим. Алпинистлар чўққини забт этишганда, танилиб кетадилар. Бироқ шерплар қиладиган оғир иш ҳақида ҳеч ким эсламайди”, деб айтган рекордчи.

Ками унинг халқи дунёнинг энг баланд чўққисига кўтарилишда қўлланувчи зиналар, арқонлар ва бошқа қурилмаларни тиклаш билан шуғулланиишларига эътибор қаратган.

Рекордчи биринчи марта Эверестга 1994 йилда кўтарилган ва ўшандан бери деярли ҳар йили чўққига экспедицияларда иштирок этади.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.