Германияда дунёдаги илк қуёш батареяли автомобиль сотувга чиқарилмоқда (видео)

Германиянинг Sono Motors стартапи дунёдаги илк қуёш панелли оилавий автомобилни оммавий ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.



Фото: Sono Motors

Sion электромобилини тайёрлаш Мюнхенда 2016 йилда бошланганди. Ҳозирда компания қуёш батареяли гибридни серияли ишлаб чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда.

Автомобилнинг юзасида 330 та фотоэлемент жойлаштирилган. Электрпанель қувватланишсиз 30 километр йўл босишни таъминлашга қодир. Уни қуввватлантириш учун 8 соат талаб этилади, аммо ҳайдовчи розеткага боғланиб қолмаган.

Шунингдек, авто 250 километр захирага эга аккумулятор билан жиҳозланган. У 40 дақиқада 80 фоизгача тўйинади.

Гибрид электромобиль шу йил бозорларга чиқади. Унинг бошланғич қиймати 16 минг еврога тенг.


loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.