Шереметьевода ҳалокатга учраган самолётнинг фавқулодда қўнишининг янги видеоси эълон қилинди

Шереметьевода ҳалокатга учраган самолётнинг фавқулодда қўнишининг янги видеоси эълон қилинди


Фойдаланувчилар YouTube’да Шереметьево аэропортида ҳалокатга учраган Superjet 100 йўловчи самолётининг фавқулодда қўнишининг янги видеоси билан бўлишишди.

Видеода самолёт қўниш вақтида бир неча марта учиш-қўниш йўлагига урилгани, сўнгра ёниб кетганини кўриш мумкин.

Авиаҳалокат 5 май куни юз берганди, унинг оқибатида самолётдаги 78 кишидан 41 нафари ҳалок бўлган. Маълум қилинишича, Росавиация терговчилари экипажнинг ёнғин тарқалишига таъсир қилган бир нечта хатоларини аниқлашган.

Тергов қўмитасининг расмий хабарига кўра, самолётнинг техник носозлиги, ёмон об-ҳаво ва учувчиларнинг етарлича малака эга бўлмагани воқеанинг асосий сабаблари бўлган.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.