Президент фармони: Аграр университет Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфига берилди

Президент фармони: Аграр университет Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфига берилди


Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди (ПФ–5708, 17.04.2019 й.).

Адлия вазирлиги телеграм канали хабар қилинишича, фармон билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Унга мувофиқ, Вазирлик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Қуйидагилар Вазирликка ўтказилди:

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази (Фанлар академиясидан);

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази (Ҳукумат тасарруфидан);

Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Инновацион ривожланиш вазирлигидан).

Шунингдек, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари ҳам Вазирлик тасарруфига берилди.

Фармонга мувофиқ, қишлоқ хўжалигида агрокимёвий хизмат кўрсатиш ва ўсимликлар ҳимоясини такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилади ҳамда Вазирлик ҳузурида ихтисослашган хизмат ташкил этилади.

Шунингдек, 2019-2021 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун фойдаланилмаётган ер майдонларини ўзлаштириш концепцияси ишлаб чиқилади.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.