Нотр-Дам соборини тиклашда Assassin’s Creed Unity ўйини ёрдам бериши мумкин

15 апрель ёниб кетган машҳур Нотр-Дам-де-Пари соборини тиклаш учун хайрия кампанияси ташкил қилиниб, 600 миллион евро йиғилди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.


Фото: TJournal

Франциянинг Нотр-Дам-де Пари соборидаги йирик ёнғин бир неча соатдан кейин ўчирилган. Соборнинг томи, соати, гумбази вайрон бўлган. Бинони таъмирлаш учун хайрия йўли билан 600 миллион евро йиғилган. Аммо реконструкция ишлари учун бино лойиҳаси ва схемаси керак.

ОАВда айтилишича, Нотр-Дамни қайта тиклашга 2014 йил чиқарилган Assassin’s Creed Unity ўйини ёрдам бериши мумкин. Ўйин воқеалари XVIII асрда Парижда бўлиб ўтади ва сюжетнинг марказида ёш қотил туради. Керолин Миусс исмли рассом соборни ўрганишга икки вақт сарфлаган ҳамда унинг максимал даражадаги аниқ виртуал нусхасини яратган.

Unity илк бор Assassin’s Creed сериясида ушбу бинонинг аниқ нусхасини ўйинга чиқарган.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.