TIHE 2019: Тошкентда Халқаро соғлиқни сақлаш кўргазмаси ўтказилмоқда

TIHE 2019: Тошкентда Халқаро соғлиқни сақлаш кўргазмаси ўтказилмоқда


Илмий ва амалий тиббиёт ютуқлари намойиш этилувчи энг йирик TIHE 2019 кўргазмаси пойтахтда ўз ишини бошлади. Дунёнинг 22 мамлакатидан ташриф буюрган 250 иштирокчи ўз стендларида тиббиёт илмининг замонавий ютуқлари ва ишланмалари, даволаш ва профилактика усуллари, шунингдек соғлиқни сақлаш соҳасидаги янги хизматлар, замонавий диагностик, лаборатория, физиотерапевтик, реанимацион ускуналар, бир марталик тиббиёт воситалари, клиника ва дорихоналар учун мебель ва бошқа кўплаб бошқа маҳсулотларни намойиш қилишди.


Кўргазма биринчи кунининг ишчи қисмида "Ҳамёнбоп тиббий ёрдам ва соғлом турмуш тарзига қизиқишни ошириш: замонавий жамиятда янги йўналишлар, имкониятлар ва ечимлар" конференцияси бўлиб ўтди.


Бир вақтнинг ўзида бошқа залда «ДАМУ» ахборот технологиялари маркази (Қозоғистон) билан B2B учрашувлар ўтказилиб, тиббиёт муассасаларини дастурий таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

TIHE 2019 кўргазмаси 18 апрелга қадар давом этади. Унга ташриф буюрган меҳмонлар кўплаб қизиқ янгиликлардан хабар топиш баробарида турли тақдимот ва акцияларда иштирок этиш ҳамда қимматбаҳо совғалар ютиб олиш имконига эга бўлишади.


loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.