ЕЧЛ. Сафарда "Ювентус"ни мағлуб этган "Аякс" яримфиналга чиқди

ЕЧЛ. Сафарда "Ювентус"ни мағлуб этган "Аякс" яримфиналга чиқди


"Ювентус" Чемпионлар лигаси чоракфинал жавоб ўйини доирасида ўз майдонида "Аякс"ни қабул қилди.

Голларга бой бўлган учрашув меҳмонларнинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

28-дақиқада Роналду майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб, ван де Бек орадаги фарқни йўққа чиқарди. Меҳмонларга ғалаба келтирган гол 67-дақиқада де Лигт томонидан киритилди.

Жамоалар ўртасидаги илк учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди. Шу тариқа, "Аякс" икки ўйин натижасига кўра яримфиналга чиқди.

Ювентус – Аякс 1:2

Голлар: 1:0 – 28 Роналду, 1:1 – 34 ван де Бек, 1:2 – 67 де Лигт.
Ювентус – Шченсны, Ругани, Алекс Сандро, Де Шильо (Жоау Канселу, 64), Бонуччи, Жан, Пьянич, Матюиди, Бернардески (Бентанкур, 80), Роналду, Дибала (Кин, 46).
Аякс – Онана, Блинд, де Лигт, Велтман, Мазрауи (Синкгравен, 11; Магальян, 82), ван де Бек, Зиеш (Хунтелар, 88), Тадич, Шене, Нерес, де Йонг.
Огоҳлантиришлар: Жан (69), Роналду (90).

Илк учрашув – 1:1

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.