Ўзбекистон делегацияси МДҲ Парламентлараро ассамблеяси мажлисида иштирок этади 

Ўзбекистон делегацияси МДҲ Парламентлараро ассамблеяси мажлисида иштирок этади 


Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПАнинг 49-ялпи мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеясининг 2019 йил 18-19 апрель кунлари Санкт-Петербург шаҳрида (Россия Федерацияси) бўлиб ўтадиган 49-ялпи мажлиси ишида қатнашади.

Кенг миқёсли анжуман доирасида халқаро терроризмга қарши курашиш масалаларига бағишланган халқаро конференция ҳам ўтказилади.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.