Макрон Нотр-Дамни қайта тиклаш учун маблағ йиғиш ҳақида эълон қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон Нотр-Дам-де-Пари собори ёнидаги деворлар ёнида нутқ сўзлаган вақтда унинг овози титради, дея хабар беради «MK.ru».



Фото: Reuters

Макрон ёнғинни даҳшатли драма, ўт ўчирувчиларни эса — довюраклар деб атади.

«Энг ёмони ортда қолди. Яқин соатлар мураккаб бўлади, аммо энг асосийси — бинонинг олди ва деворлари қолди», — дейди Франция раҳбари, Нотр-Дам барча французлар ва ҳатто ҳеч қачон Парижда бўлмаганларнинг ҳам собори эканини эслатиб.

«Нотр-Даме-де-Пари — бу Франциянинг барча эпидемия ва урушларни бошдан кечирган тарихий рамзи саналади ва мен уни қайта тиклаш учун умуммиллий маблағ йиғишни эълон қиламан, бутун дунёдан энг истеъдодлиларни чақиришга ваъда бераман. Биз Нотр-Дамни қайта қурамиз», — дея нутқини якунлаган Макрон.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.