Канада фуқароси тўрт танишини отиб ташлади

Канаданинг кичик Пентиктон шаҳрининг турли жойларида тўрт киши отиб ташланган, дея хабар беради «Вести.ru».



Фото: EPA

Қотил маҳаллий полиция бўлимига келиб, таслим бўлган.

Маълум бўлишича, қотил одамларни тасодифан ўлдирмаган — унинг қурбонлари шаҳарнинг турли бурчакларида яшаган танишлари бўлган.

Қотилнинг шахси аниқланмаган, ҳозир у ҳибсда сақланмоқда. Айни пайтда полиция қотиллик сабабларини аниқламоқда.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.