Қуддусдаги Ибодатхоналар тоғида ёнғин содир бўлди

15 апрель куни Қуддусдаги ибодатхоналар тоғида ёнғин содир бўлди, деб хабар берди «Корреспондент.net».


Фото: Pixabay.com

Қайд этилишича, номаълум сабабларга кўра Вақф томонидан қўриқланадиган ҳудуддаги Ибодатхоналар тоғида ўт чиққан.

Ўт ўчириш хизмати ходимлари томонидан ёнғин ўчоғини бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғин келиб чиқиши сабаби ўрганилмоқда.

Ибодатхоналар тоғи — Эски Қуддус шаҳридан шарқда жойлашган баланд деворлар билан ўраб олинган майдон. Мусулмонлар учун учинчи ўриндаги, яҳудийлар учун энг муқаддас жой ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни Париждаги Нотр-Дам-де-Пари соборида ҳам ёнғин содир бўлди.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.