Google АҚШ полициясига ёрдам беради

Google доимий равишда АҚШ ҳуқуқ-тартибот идораларига фойдаланувчиларининг жойлашуви тўғрисида маълумот бериб туриш орқали жиноятчиларни қўлга олишга ёрдам беради, дея хабар беради «Коммерсант.ru».



Фото: Газета.ru

The New York Times газетасининг маълум қилишича, полиция ва ФҚБнинг ихтиёрида фақат гумондорларнинг маълумотлари эмас, балки жиноятга яқин бўлган фойдаланувчиларнинг маълумотлари ҳам бор.

Жиноятни тергов қилиш вақтида полиция воқеа жойи атрофида бўлган компания томонидан қайд этилган барча телефонларнинг маълумотларини талаб қилиши мумкин. Google фойдаланувчининг жойлашув тарихи ҳақидаги маълумотлар базасидан фойдаланади ва ҳуқуқ-тартибот органларига барча аниқланган телефонлар ҳақида дастлабки маълумотларни тақдим этади, бироқ бошқа маълумотларни ошкор қилмайди.

Полиция тергов учун қизиқ бўлиши мумкин бўлганларни танлайди ва ушбу фойдаланувчиларнинг ҳаракатлари ҳақида маълумот сўрайди. Шунда жиноятчи ёки гувоҳ бўлиши мумкин бўлганлар танлаб олинади, кейин полиция ушбу фойдаланувчилар ҳақида тўлиқ маълумот талаб қилади.

Нашрга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари 2016 йилда Google фойдаланувчилари жойлашувини кузатиш хизматидан фойдаланишни бошлаган, аммо охирги олти ой ичида ушбу ҳамкорлик айниқса фаоллашган. Технология гиганти томонидан қабул қилинган сўровларнинг аниқ сони номаълум, бироқ газета манбаларига кўра, яқинда компания ҳафтасига 180 та талабнома олган.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.