Тошкентдаги айрим маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади 

Тошкентдаги айрим маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади 


Тошкентдаги айрим маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти тўхтатилади. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати бу ҳақда огоҳлантириш билан чиқди.

Хусусан, Олмазор туманидаги айрим маҳаллаларда ичимлик суви қувурлари таъмирланиши муносабати билан 17 апрель соат 9:00 дан 18 апрель соат 12:00 гача сув таъминоти тўхтатилади:

— “Хончорбоғ” маҳалласида;
— “Қорасарой” маҳалласида;
— “Хасти имом” маҳалласида;
— “Ҳазрати Имом” мажмуасида;
— “Намуна” маҳалласида;
— Мирпўлатов кўчасида;
— Шимолий Олмазор кўчасида;
— 2 туғуруқ мажмуасида.
Шунингдек, 17 апрель 23:00 дан 18 апрель 05:00 гача яна бир неча маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади:

— Мирзо Ғолиб маҳалласида;
— “Чиғатой Оқтепа” маҳалласида;
— “Университет” маҳалласида;
— “Шифокорлар” маҳалласида.
“Сувсоз” ДУК келтириладиган ноқулайлик учун узр сўрайди”, - дейилади хабарда.

Бундан олдин, Тошкентнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилиши хабар қилинганди.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.