Париж рамзларидан бири бўлган Муқаддас она ибодатхонасига ўт кетди

Париж рамзларидан бири бўлган Муқаддас она ибодатхонасига ўт кетди


Париж рамзларидан бири бўлган Муқаддас она ибодатхонаси – Нотр-Дам-де-Парида ёнғин чиқди.

Ҳодисанинг твиттерда жойланган кўплаб видеоларида ибодатхонадан чиқаётган қуюқ қора тутун ва оловни кўриш мумкин.

Айни вақтда черковнинг бир қисми ҳавозалар билан ўралган бўлиб, у ерда реставрация ишлари кетган.

Шунингдек, ёнғин оқибатида черковнинг шпили (учи) қулаб тушган.

Таъкидланишича, воқеа жойига кўплаб ўт ўчириш ва фавқулодда хизматлар машиналари келмоқда.

Ёнғин қурилиш ишлари билан боғланган бўлиши мумкин. Воқеанинг сабаби аниқлаштирилмоқда.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.