Мудофаа вазирлиги аскарлари ҳарбий қасамёд қабул қилди

Мудофаа вазирлиги аскарлари ҳарбий қасамёд қабул қилди


Бугун, 14 апрель куни Чирчиқ полигонида Мудофаа вазирлиги қўшинларига жорий йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган оддий аскарларни ҳарбий қасамёдга келтириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тантанали маросимда Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов, масъул офицерлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари, аскарларнинг ота-оналари иштирок этди. Шунингдек, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Чирчиқ шаҳридан икки минг нафарга яқин ёшлар қатнашди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ҳарбий қасамёдга келтириш маросимидан сўнг, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг курсантлари томонидан тайёрланган қурол билан саф элементлари ва қўл жанги кўргазмали чиқишлари, Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри жамоаси, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди.

Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан билим юртининг аскарлари томонидан тайёрланган тарихий саҳна кўриниши намойиш этилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, пойтахтимиздаги “Ватанга қасамёд” монументи олдида Тошкент гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг муддатли ҳарбий хизматчилари ҳам ҳарбий қасамёд қабул қилдилар.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тадбирлар давомида муддатли ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Президентининг совғаси — Амир Темурнинг “Темур тузуклари” ва “Ўзбекистон тарихи” китоблари тантанали тарзда топширилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.