Порошенко Зеленский ютадиган бўлса украиналиклар танловини ҳурмат қилишга ваъда берди 

Порошенко Зеленский ютадиган бўлса украиналиклар танловини ҳурмат қилишга ваъда берди 


Украина президенти лавозимига номзод, амалдаги президент Пётр Порошенко Украина халқи 21 апрелдаги президент сайловларининг 2-босқичида кимга овоз беришидан қатъи назар, унинг танловига ҳурмат билан муносабатда бўлишини маълум қилди. “Агар, Худо кўрсатмасин, у [Владимир Зеленский] сайланса, унда бу Украина халқи танлови бўлади ва мен уни – ҳар қандай танловни ҳурмат қиламан”, деб айтган Порошенко журналистлар саволларига жавобан.

Амалдаги президент ҳеч қачон рақибини гиёҳванд деб атамаганини таъкидлаб ўтган. “Мен бу ҳақда уч марта айтганман ва 4-марта айтаман: менда Зеленский гиёҳванд эканлигини тасдиқловчи бирорта исбот йўқ. Ва шу сабабли ҳеч қачон – таъкидлайман – уни бундай атамайман”, деб таъкидлаб ўтган Порошенко.

14 апрелда Порошенко рақиби билан дебатлар ўтказгани “Олимпийский” стадионига келган. Актёр дебатларнинг 19 апрелда ўтказилишини талаб қилаётгани сабабли, ушбу дебатларга келмаган. Порошенко Зеленскийни бир соатча кутиб, бу орада журналистлар саволларига жавоб берган. Стадионга дебатларни кузатгани бир неча минг киши тўпланган.

19 апрелда номзодлар ўртасида Украина миллий жамоат телерадиокомпанияси студиясида дебатлар бўлиб ўтиши мумкин. Порошенко 15 апрелда ҳам ICTV телеканалида Зеленский билан дебатлар ўтказишга тайёрлигини билдирган.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.