Новосибирскда ўзбекистонлик аёлни ҳақорат қилган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Новосибирскдаги мактаблардан бирида ота-оналар мажлиси вақтида ўқитувчилардан бири Ўзбекистондан келган боланинг онасини ҳақорат қилгани учун судда жавоб беради. Бу ҳақда Sputnik маълум қилди.



Фото: «РИА Новости»

Ота-оналар мажлиси вақтида ўқитувчи ўзбекистонлик аёлга қараб «Рус тилини ўқи, сурбет!» деб танбеҳ берган. Ўқитувчининг бундай муносабати бошқа ота-оналарга ёқмаган ва уларнинг норозилигига сабаб бўлган. Боланинг онаси эса прокуратурага мурожаат қилган.

Айни вақтда ўқитувчи Наталья Оганисян устидан Россия ЖКнинг 282-моддаси («Бошқаларга нисбатан нафрат уйғотиш ва ҳақорат қилиш») 1-бандига асосан жиноят иши очилган. Уни руҳий экспертизадан ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу жиноят иши доирасида ўқитувчига 5 йил қамоқ жазоси берилиши мумкин.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.