ИИББ: Беруний кўчасида ёш болани уриб юборган ҳайдовчи қўлга олинди

ИИББ: Беруний кўчасида ёш болани уриб юборган ҳайдовчи қўлга олинди


12 апрель куни соат 20.50 дан 21.00 гача бўлган вақт оралиғида Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчасидаги авиакасса қаршисида “Матиз” русумли автомобилни бошқариб борган ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган.

ИИББ хабарига кўра, бола шифохонада жон берган. Дастлабки маълумотларга кўра, бола уйидан рухсатсиз чиқиб, серқатнов йўлни мустақил кесиб ўтмоқчи бўлган.

Ҳайдовчи қўлга олиниб, у – 27 ёшли И.И. эканлиги маълум бўлди. Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг у ўз автомобилини Кўкча масжиди яқинидаги маҳаллада қолдириб, яширинишга уринган вақтда қўлга олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда терговолди текшируви олиб борилмоқда.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.