Тошкентда ИИББ ходими хизмат машинасида пиёдани уриб кетди. Пиёда ҳалок бўлган

Тошкентда ИИББ ходими хизмат машинасида пиёдани уриб кетди. Пиёда ҳалок бўлган


6 апрель куни Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида тахминан соат 19:30да йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент ИИББ хабарига кўра, пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ходими «Ласетти» хизмат автомобилини бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборган.

Қайд этилишича, пиёда - аёл киши шифохонада ҳаётдан кўз юмган. ИИББ томонидан ушбу ҳолат бўйича хизмат текшируви белгиланди.

Хабарда айтилишича, Чилонзор тумани прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатган.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.