Фото: Абу-Дабида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими

Фото: Абу-Дабида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими


Абу-Даби шаҳридаги «Қаср ал-Ватан» саройида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.



Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари давлат мадҳиялари янгради.




Шундан сўнг икки давлат расмий делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бошланди.



Шавкат Мирзиёев самимий қабул ва юксак эҳтиром учун миннатдорлик билдириб, халқларимизнинг диний-маънавий қадриятлари муштарак экани, бу икки мамлакат ўртасида ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳидаги ҳамкорликни ривожлантиришга асос бўлишини таъкидлади.


loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.