UZBEKBUILD кўргазмасида йўлсозлик ташкилотлари ҳам иштирок этади

UZBEKBUILD кўргазмасида йўлсозлик ташкилотлари ҳам иштирок этади


2019 йил 3-5 апрель кунлари бўлиб ўтиши кутилаётган UZBEKBUILD ўзбек-турк қурилиш кўргазмасида асфальт заводлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам иштирок этади. Кўргазма «Dimax» савдо-кўргазма бизнес марказида бўлиб ўтади.


Йўл қурилишига доир ускуна ва техникалар, қурилиш материаллари ҳам намойиш этиладиган ушбу кўргазмада Marini Makina, Polita Makina ва Teknofalt Makina компаниялари ўзлари ишлаб чиқарган энг сўнгги русумдаги ва замонавий технологиялар қўлланилган асфальт заводларини тақдим этади.

Кўргазманинг иштирокчи меҳмони сифатида www.uzbekbuild.com/b2b ҳаволаси орқали ёки Telegram каналида рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

«DIMAX SANOAT SAVDO-KO‘RGAZMA BIZNES MARKAZI» ва BOĞAZİÇİ İHTİSAS FUARCILIK LİMİTED ŞİRKETİ ҳамкорликда DİMAX савдо-кўргазма бизнес марказида ўтказадиган UzbekBuild кўргазмаси Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, ЎзЛиДеП ҳамда MUSIAD’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси қўллаб-қувватлаши асосида ташкил этилмоқда. Мазкур кўргазманинг эътиборли жиҳати, кўргазма ишчи вазиятда саноат зонасида ташкил этилаётганидир.

Хўш, Uzbekbuild кўргазмасида қандай маҳсулотлар намойиш этилади?

Туркиянинг қурилиш индустрияси соҳасидаги 32 етакчи компанияси иштирок этадиган кўргазмада бетон заводлар, асфальт заводлари, кўтарма кранлар, экскаваторлар, грейдерлар, юклаш машиналари, майдаловчи-сараловчи ускуналар, брусчатка ва сплитер блоклар ишлаб чиқарувчи ускуналар, махсус қурилиш техникаларига эҳтиёт қисмлари, қозиқлар (сваи)ни урувчи бурғилаш техникалари, бетоннасослар, бетонаралаштирувчи транспорт воситалари кабилар намойиш қилинади.


Бундан ташқари, қурилиш буёқлари, металлга ишлов бериш қурилмалари, электр ёритқич жиҳозлари ва ускуналари, ёритқич устунлари, иситиш тизими, совутиш ва ҳаво айлантириш тизими, кранлар, йўл тўсиқлари, юк ва йўловчи кўтаргичлари, ишлов бериш учун декоратив материаллар, меъморчилик ечимлари, ландшафт дизайни ва кўкаламзорлаштириш воситалари кабилар ҳам кўргазмага келганлар эътиборига ҳавола этилади.

4 апрель куни кўргазма доирасида 14:00-17:00да ўзбек-турк тадбиркорлари ўртасида икки томонлама В2В корпоратив учрашувлар ташкил этилади. Таъкидлаш ўринлики, кўргазмага кириш мутлақо бепул.

Кўргазмада иштирок этишни, ўз маҳсулотларини намойиш қилишни истаган ташкилотлар www.uzbekbuild.com сайтида ёки +998903524200 рақамига қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтишлари мумкин. Шу билан бирга, DİMAX савдо-кўргазма бизнес марказига кираверишдаги рўйхатхонада қайддан ўтиш имконияти мавжуд.

Кўргазма доирасида, шунингдек, Ўзбек-Турк қурилиш бизнес форуми ҳам бўлиб ўтади. У 2019 йил 3 апрель, кўргазма очилиш кунида ташкил этилади. Мазкур форумда бетон, асфальт ва инерт материаллар ишлаб чиқаришнинг энг янги замонавий технологиялари ҳақида ҳам маълумотлар берилади.

Кўргазма ҳамкор ташкилотчиси Утку Бенгисунинг қайд этишича, у Тошкентда кўргазмани ташкил этиш учун DİMAX савдо-кўргазма бизнес марказини бежизга танламаган. Тошкент Ҳалқа автомобил йўлига ёндош ҳудуддаги саноат зонаси яқинида қурилиш материаллари сотиладиган йирик бозор ҳам жойлашган. Шу йўл билан қурилиш материаллари ва маҳсулотлари сотувчилар ҳамда тадбиркорларга манзилли етказиш имкони тақдим этилади.

Кўргазмага 3 кун мобайнида кириш мутлақо бепул бўлиб, 10:00-18:00 оралиғида ташриф буюриш мумкин. Кўргазма ҳақида батафсил маълумотни www.uzbekbuild.com сайтида ёки Telegram каналида олиш мумкин.


Қисқача маълумот: Қурилиш техникаси, ускуналари ва материаллари кўргазмаси.

2019 йил 3-5 апрель, 10:00-18:00.

Манзил: Тошкент шаҳри, DİMAX савдо-кўргазма бизнес маркази (Учтепа тумани, ТХАЙ, Саноат ҳудуди 5).

4 апрель - В2В учрашувлар: 14:00-17:00

Тел.: +998903524200

Электрон почта: info@uzbekbuild.com

Реклама ҳуқуқи асосида

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.