«Икки жуфт кўчат туҳфаси» акциясида ҳарбийлар томонидан минглаб кўчат экилди

«Икки жуфт кўчат туҳфаси» акциясида ҳарбийлар томонидан минглаб кўчат экилди


Бугун, 16 март куни Мудофаа вазирлиги қўшинларида «Икки жуфт кўчат туҳфаси» акцияси доирасида минглаб ёш кўчатлар экилди, навқирон дарахтлар парвариш қилинди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Хусусан, Қуролли Кучлар академияси, Тошкенидаги Уруш ва меҳнат фахрийларининг пансионати ҳудудларига ҳарбий хизматчилар ҳамда курсантлар томонидан минглаб ёш кўчатлар ўтқазилди. Улар орасида манзарали ва кўп йиллик дарахтлар мавжуд. Шунингдек, кун давомида дарахтлар буталанди, оқланди, ариқ ва кўчалар хазондан тозаланди. Хусусан, Шарқона янги йилга катта тайёргарлик кўрилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Акцияда Мудофаа вазирлигига қарашли барча ҳарбий округлар, бўлинмаларнинг ҳарбий хизматчилари иштирок этмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига асосан бутун республика бўйлаб “Яшил хиёбон”лар ташкил этилган. Унга кўра, 2019 йил баҳор мавсумида 150 млн.дан ошиқ манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилиши режалаштирилган.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.