Ўзбекистоннинг барча масжидларида​ Янги Зеландияда ҳалок бўлган мусулмонлар ҳаққига Қуръон карим тиловати ва дуолар қилинади - Расман

Ўзбекистоннинг барча масжидларида​ Янги Зеландияда ҳалок бўлган мусулмонлар ҳаққига Қуръон карим тиловати ва дуолар қилинади - Расман


Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекистондаги барча жоме масжидларда пешин намоз ибодатидан сўнг, Куръон карим тиловати дуолари қилиш тавсия этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг идоранинг вилоятлардаги вакилларига йўллаган мурожаатидан билдирилган.

15 март куни бир гуруҳ террорчилар Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида содир этилган терактда 4 нафар қуролланган шахс масжид ичига кириб, у ердаги одамларга қарата ўқ узган. Оқибатда 50 киши ҳалок бўлган. ​Шунингдек, «Ан-Нур» ва «Линвуд» масжидларида жума намозидан сўнг, намозхонларнинг ўққа тутилиши оқибатида 49 киши яраланган. ​​

​«Бутун дунё мўмин-мусулмонлари, уламолари, дин ва давлат арбоблари ушбу уюштирилган террорчилик оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирмоқда», ​– дейилади мурожаатда.​

Маълум қилинишича, «Ан-Нур» ва «Линвуд» масжидларида​ террорчилик оқибатида ҳалок бўлганларнинг ҳаққига 17 март куни Ўзбекистондаги барча жоме масжидларида пешин намозидан сўнг Қуръони карим тиловати ва дуолар қилиш, шунингдек, диний таълим муассасаларида хатми Қуръонлар қилиш ва савобини ҳалок бўлганлар руҳига бағшида этиш тавсия этилди.

«Ўз навбатида республикамиздаги масжидларда намозхонларимизнинг тинч-осуда ибодат қилишига хизмат қилаётган нозирлар ҳаққига ҳам дуолар қилиш мақсадга мувофиқдир», ​– дея қўшимча қилинади муфтий мурожаатида.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.