«Ёвузлик намунаси» – Муҳаммад Салоҳ Янги Зеландиядаги терактга муносабат билдирди

«Ёвузлик намунаси» – Муҳаммад Салоҳ Янги Зеландиядаги терактга муносабат билдирди


Мусулмон оламининг энг машҳур вакилларидан бўлган «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Янги Зеландиядаги терактларга ўз муносабатини билдирар экан, бу воқеаларга «Ёвузлик намунаси» деб баҳо берди.

«Янги Зеландиядан даҳшатли хабарлар тарқалмоқда. Ҳеч қандай айби бўлмаган қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман. Бу ҳақиқий ёвузлик намунаси бўлди»,- деб ёзади Салоҳ твиттердаги саҳифасида.

15 март куни Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида содир этилган терактда 4 нафар қуролланган шахс масжид ичига кириб, у ердаги одамларга қарата ўқ узган. Оқибатда 50 киши ҳалок бўлган.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.