Футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон маълум қилинди

Футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон маълум қилинди


Франциянинг France Football нашри Лев Яшинни футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон деб тан олди.

Нашр тарихдаги энг яхши 10 дарвозабондан иборат рўйхатни эълон қилди. Рўйхатга Москванинг “Динамо” клуби ва собиқ иттифоқ терма жамоаси дарвозабонидан ташқари, Гордон Бэнкс (Англия), Дино Дзофф (Италия), Жанлуижи Буффон (Италия), Мануэль Нойер (Германия), Петер Шмейхель (Дания), Зепп Майер (Германия), Икер Касильяс (Испания), Эдвин ван дер Сар (Нидерландия) ва Питер Шилтон (Англия) киритилган.

Рўйхатга киритилган дарвозабонлардан 3 нафари: Жанлуижи Буффон, Мануэль Нойер ва Икер Касильяс ҳали ҳам фаолиятини давом эттирмоқда.

Рўйхат қуйидагича кўриниш олган:

1. Лев Яшин (СССР)
2. Гордон Бэнкс (Англия)
3. Дино Дзофф (Италия)
4. Жанлуижи Буффон (“ПСЖ”, Италия)
5. Мануэль Нойер (“Бавария”, Германия)
6. Петер Шмейхель (Дания)
7. Зепп Майер (Германия)
8. Икер Касильяс (“Порту”, Испания)
9. Эдвин ван дер Сар (Нидерландия)
10. Питер Шилтон (Англия)

Лев Яшин (1929-1990) ФИФА талқини бўйича ХХ асрнинг энг яхши дарвозабони ҳисобланади. У 1950 йилдан 1971 йилгача “Динамо” клуби сафида тўп сурган, 5 марта собиф иттифоқ чемпионатини ютган. Терма жамоа сафида 74 та ўйин ўтказиб, 1956 йилги Олимпиада чемпиони, 1960 йилги Европа чемпиони ҳисобланади. Яшин 1958, 1962, 1966 йилларда жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этган. 1963 йилда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилиб, “Олтин тўп”ни қўлга киритган. Яшин футболдаги энг нуфузли ушбу мукофотни олган тарихдаги ягона дарвозабон ҳисобланади.

Ўз дарвозаларини 100 ва ундан кўпроқ ўйинда дахлсиз қолдирган дарвозабонлар кирадиган рамзий клуб Яшин номи билан аталади. Айнан Яшин собиқ иттифоқ чемпионатларида биринчи бўлиб 100 та “қуруқ” ўйин ўтказишга эришган.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.