МБАнинг энг катта ҳақ олувчи баскетболчилари эълон қилинди

МБАнинг энг катта ҳақ олувчи баскетболчилари эълон қилинди


“Лос-Анжелес Лейкерс” баскетбол клубининг 34 ёшли ҳужумчиси Леброн Жеймс Forbes нашри талқинига кўра, навбатдаги марта Миллий баскетбол ассоциациясининг (МБА) энг катта ҳақ олувчи ўйинчиси деб топилди.

Охирги 5 йил давомидаги рейтингларнинг етакчиси бўлган Жеймс жорий мавсумда 88,7 млн доллар ишлаб топади, у бу қийматдан 53 млн долларини рекламадан олади.

2- ва 3-ўринларни “Голден Стэйт Уорриорз” ўйинчилари Стефен Карри (79,5 млн доллар) ва Кевин Дюрант (65 млн доллар) эгаллаган.

Топ-ўнталикка Расселл Уэстбрук (“Оклахома”, 53,7 млн), Жеймс Харден (“Хьюстон”, 47,4 млн), Крис Пол (“Хьюстон”, 43,7 млн), Яннис Адетокунбо (“Милуоки”, 43,2 млн), Дамиан Лиллард (“Портленд”, 41 млн), Блэйк Гриффин (“Детройт”, 39,1 млн), Пол Жорж (“Оклахома”, 38,6 млн) киритилган.

Рейтингга кўра, етакчи ўнталикка кирган баскетболчилар жорий мавсумда умумий ҳисобда 540 млн доллар ишлаб топишар экан.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.