Марказий банк департамент директори тижорат банк раҳбари лавозимига тайинланди​

Марказий банк департамент директори тижорат банк раҳбари лавозимига тайинланди​


Марказий банк департамент директори лавозимида ишлаб келаётган Зафар Азимов Саноатқурилишбанк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига муносиб кўрилмоқда.

Банк ва мижоз Telegram-канали тарқатган хабарга кўра, Азимов номзоди Президент маслаҳатчиси У.Исмоилов томонидан маъқулланган. ​

«Шунингдек, бугунги кунда Марказий банк Раисининг сўнгги тайинланган ўринбосарлари ҳам ушбу муассаса департамент директорлари лавозимида ишлаб келган», — деб таъкидланади ахборотда​.

Эслатиб ўтамиз, ​аввал Ипотека банк бошқаруви раислигига ҳам Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Шуҳрат Атабаев ​тайинланган эди.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.